Фарғона вилояти ногиронлар учун минтақавий реабилитация марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, кам таъминланган, ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Фарғона вилояти ногиронлар учун минтақавий реабилитация марказида ҳам бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Марказни реконструкция қилиш, ошхона, лаборатория биноларини янгитдан қуришга 2 миллиард 500 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфланди.
«Марказ ногирон ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам вакилларига тиббий-ижтимоий, консултатив диагностик ёрдам ва касб бўйича реабилитация хизматларини кўрсатади, — деди марказ бош шифокори Алишер Олимов. — Бунинг учун марказда барча шароит яратилган. Ўтган йили 1 минг 200 нафардан зиёд беморга тиббий хизмат кўрсатилиб, саломатлиги тикланди».
Марказда ногиронларга психологик ва ҳуқуқий маслаҳат бериш ҳам йўлга қўйилган бўлиб, доимий равишда тренинг машғулотлари ташкил этилмоқда. Физиотерапия, фитотерапия, тренажёр заллари беморлар ихтиёрида.
Изоҳ (0)