Мия фалажидан азият чекувчи Хитой фуқароси Ҳу Ҳуиюань китоб ёзди, деб хабар беради The Daily Mail.
Деярли умуман ҳаракат қила олмайдиган 21 ёшли хитойлик қиз ўз романини ноутбукда чап оёғи билан ёзиб тугатди. Китоб 60 мингга яқин сўздан иборат.
Ёзувчи қиз клавиатурада бир дақиқа давомида 20 тадан 30 тагача сўз ёзади.
Ота-онасининг гапларига қараганда, қиз болалигида мактабга бориш имкониятига эга бўлмаган, аммо у телевизордаги субтитрлар орқали савод чиқарган. Қиз туғилганида шифокорлар унинг ўн кун ҳам яшамаслигини таъкидлаган.
«Мен турли қизиқарли инсонлар билан мулоқот қилиш ва ёзиш имкониятига эга эканлигимдан жуда бахтиёрман», − деб таъкидлайди қизнинг ўзи.
Изоҳ (0)