2015 йилнинг 28 январь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов Канада Ташқи ишлар ва халқаро савдо вазирлиги делегациясига бошчилик қилаётган Фавқулодда ва Мухтор Элчи Жон Роналд Керрни қабул қилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Шу куннинг ўзида вазирликлар ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди. Суҳбат чоғида икки томон кун тартибидаги ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалалари ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа долзарб мавзулар юзасидан фикр алмашилди.Учрашувда икки давлатда ҳам сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги мунтазам Ўзбекистон−Канада мулоқотига муҳим аҳамият қаратилиши, парламентлараро алоқаларни фаоллаштириш, Ўзбекистон ва Канада ишбилармон доиралари ўртасидаги ўзаро манфаатли бевосита ҳамкорликни кенгайтиришга қизиқиш мавжудлиги таъкидланди.
Музокараларда ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини кенгайтириш бўйича томонлар таклифлари ҳам муфассал кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)