Бишкекда Қирғизистон парламенти депутатига тегишли саунада фоҳишахона фаолият кўрсатгани аниқланди. Бу ҳақда «24.kg» хабар бермоқда.
Мамлакат Ички ишлар вазирлигининг жамоат ахлоқига қарши жиноятларга қаршилик кўрсатиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида «Прадо» саунасида фоҳишахона фаолият кўрсатгани аниқланган. Текширув пайтида у ердан бундай хизматларни кўрсатувчи аёллар топилган.
Ушбу ҳолат юзасидан жиноайт иши қўзғатилган. Муассаса маъмури қўлга олинган. Баъзи маълумотларга кўра, «Прадо» кўнгилочар маркази Қирғизистон парламентининг Қирғизистон Социал-демократик партиясидан депутати Турсунтой Салимовга тегишли ҳисобланади. Бундан ташқари, у шу номдаги такси хизмати ва «Мадина» бозорига ҳам эгалик қилади.
Изоҳ (0)