Тошкент вилоятининг Тўйтепа шаҳрига меҳмонга келган қашқадарёлик фуқаро кечқурун кетаётганида номаълум киши уни пичоқ билан қўрқитди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Постда» газетаси хабар бермоқда.
Номаълум киши қашқадарёлик фуқаронинг 1 миллион 800 сўм пули, 1000 АҚШ доллари ва сариқ металлдан ясалган узугини олиб кетди. Воқеадан хабар топган ички ишлар идоралари ходимлари меҳмонни тунаган кимса Тўйтепадан бўлган фуқаро эканлигини аниқлади. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)