Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида истиқомат қилувчи фуқаро Косондан бўлган таниш аёл билан жиноий ишлар режалаштирди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Постда» нашри.
Улар тунда аёлга ҳамқишлоқ бўлган кишининг уйига бостириб кирди. Ундан пул талаб қилиб, қўли ва юзига пичоқ билан жароҳат етказди. Уй эгаси уларга қаршилик кўрсатиб, одамларни ёрдамга чақиргач, босқинчилар қочиб кетди.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида босқинчилар қўлга олинди.
Изоҳ (0)