Наманганда халқаро йўналишларда хавфли юкларни ташиш бўйича малака ошириш курси ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
2015 йил 13—17 январь кунлари Наманган вилоятидаги автомобиль транспортида халқаро ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарнинг ҳайдовчилари хавфли юкларни ташиш бўйича ўқув курсида қатнашиб, ўз билим ва кўникмаларини оширди.
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги Наманган ҳудудий бўлимида ташкил этилган ушбу курсда Ўзбекистон Автомобильда халқаро ташувчилар ассоциацияси мутахассислари — техника фанлари доктори, профессор V.А.Топалиди ва техника фанлари номзоди Н.М.Чубенко хавфли юкларни ташишнинг ҳуқуқий ва техник асослари, ўзига хос жиҳатлари тўғрисида маърузалар ўқиди.
Малака ошириш курсларида вилоятдаги «Анас транс сервис» МЧЖ, «Уйчи Тигр транс» МЧЖ, «Нурбек Карго», «Жатус транс» МЧЖ, «Уйчи Зарафшон транс сервис» МЧЖ, «Пирамида транс» МЧЖ, «Мега транс сервис» МЧЖ, «Ҳамкор текс» МЧЖ каби корхоналардан жами 30 нафар ҳайдовчи иштирок этди.
Агентликнинг Наманган ҳудудий бўлими ҳар ойда шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда ташиш бўйича ўқув курсларини ташкил қилиш ва бу ишга автотранспорт корхоналарининг раҳбарларини ҳам жалб этишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)