Теннис бўйича хотин-қизлар ўртасида ITF туркумига кирувчи халқаро турнирда ўзбекистонлик ракетка усталари Албина Хабибулина ва Полина Меренкова муносиб иштирок этди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
Қозоғистонда ташкил этилган мусобақанинг жуфтликлар баҳсида Ўзбекистон вакиллари биринчи даврада франциялик Камилле Чели ва исроиллик Керен Шломани 5:7, 6:1, 10:3 ҳисобида енгди. Чорак финалда россиялик Надежда Горбачкова ва Полина Новиковадан 7:6, 6:4, ярим финалда молдовалик Жулия Хелбет ва россиялик Марта Паигинадан 7:5, 6:1 ҳисобида устун келди.
Изоҳ (0)