Тошкент халқаро аэропортида 2015 йил охиригача реконструкциядан кейин халқаро рейсларни қабул қилиш учун янги терминал ишга туширилади, деб хабар бермоқда «Podrobno.uz».
«Март ойида лойиҳа ҳужжатларини якунлашни режалаштиряпмиз. Кейин эса бош пудратчи аниқланади. Жорий йил охиригача барча ишларни тугатиб, терминални ишга туширмоқчимиз. У соатига 300 йўловчига хизмат кўрсатишга мўлжалланган», − деди Ердаги иншоотлардан фойдаланиш ва аэродромларни бошқариш департаменти директори Антон Ходжаян.
«Эски аэропорт 1976 йилда ишга туширилган. Унинг ўтказиш қобилияти ва технологик майдонлари ўша давр талаблари бўйича режалаштирилган. Ўшанда кунига 6 та рейсни амалга оширардик. Ҳозирда парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ушбу майдонлар махсус ускуналар учун кескин қисқартирилган.
Яширмайман, халқаро терминалда ҳозир жой етишмайди. Багаж келишига узоқ вақт кетиши бўйича эътирозлар бор. Афсуски, бу терминалада ҳаттоки багаж учун қўшимча тасма ўрнатишга ҳам жой йўқ. Вазият бирданига 15 та рейс келадиган тиғиз соатларда айниқса кескинлашади. Маҳаллий йўналишлар терминалининг эски биноси реконструкция қилиниши ушбу вазиятни ўнглаш имконини беради», − деди «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бош директори Валерий Тян.
Изоҳ (0)