Тошкентдан Москвага учаётган UTair авиакомпаниясига қарашли самолёт йўловчилардан бири ўзини ёмон ҳис қилгани учун Самарада мажбурий қўнишни амалга оширди, деб хабар бермоқда ТАСС.
«Йўловчи рейсдан олиниб, Самарадаги шифохоналардан бирига етказилди. Самолёт эса Москвага рейсни давом эттирди», − дейилади аэропорт матбуот хизмати хабарида.
Расмий маълумотларга кўра, эркак буйрагидаги муаммо туфайли шифохонага ётқизилган. Москвадаги Внуково аэропортининг онлайн-таблоси маълумотига қараганда, рейс Москвага маҳаллий вақт билан соат 06:26 да қўнган. Бу режадагидан 1,5 соатга кечроқ демакдир.
Изоҳ (0)