АҚШга ташриф уюштираётган Исроил президенти Реувен Ривлин Оқ уй вакиллари томонидан таклиф қилинган АҚШ президенти Барак Обама билан учрашувга вақт ажратолмаслигини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Zakon.kz».
Аввалроқ, Обама Конгрессда маъруза қилишга таклиф қилинган, президентга мухолиф бўлган республикачиларни қўллаб-қувватловчи Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяҳу билан учрашишни режалаштирмаётгани маълум бўлган эди.
Оқ уй матбуот котиби вакили Жош Эрнст Нетаньяҳу билан учрашув рад этилишини Эроннинг ядро дастури борасида АҚШ ва Эрон раҳбарларининг қарашларидаги фарқлар эканлигини маълум қилган.
Изоҳ (0)