Шу йилнинг 23 январь куни Алишер Навоий номидаги кино саройида режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг «Новда» бадиий фильми премьераси ўтказилди. Бу ҳақда кино саройнинг ахборот хизматига таяниб, «Uz24.uz» хабар бермоқда.
Янги картина «Ўзбекфильм» киностудиясида тасвирга олинган бўлиб, унда бир аҳил қишлоқ оиласи, илк муҳаббат, Ватанга, ота-онага муҳаббат ҳақида ҳикоя қилинади. Қайд этилишича, экспертлар фильмни буюк итальян кинорежиссёри Ф. Феллинининг «Амаркорд» (1973) бадиий фильмига ўхшатмоқда. Бироқ манбада фильмнинг айнан қайси жиҳатлари ўхшатилгани ҳақида маълум қилинмаган.
Фильм ижодкорлари:
- постановкачи оператор — Азизбек Орзиқулов;
- постановкачи рассом — Бектош Ражабов;
- композитор — Мария Мусоқова.
Маълумот учун, «Амаркорд» — Ф.Феллини суратга олган машҳур картиналардан бири. Фильм автобиографик хусусиятга эга бўлиб, унда режиссёр ўз болалик хотираларига асосланади.Мазкур фильм учун Феллини 1976 йилда «Оскар» мукофотига сазовор бўлган.
Изоҳ (0)