Миржалол Қосимов миллий терма жамоа бош мураббийи сифатида 50-расмий ўйинини ўтказди
Бугун, 22 январь куни Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубогининг чорак финалида Жанубий Кореяга қарши ўйинда майдонга тушди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
«Uzfootball.uz» сайтининг расмий твиттерида ёзилишича, бугун Миржалол Қосимов Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи сифатида 50-расмий ўйинини ўтказди. Шунинг 22 тасида ғалаба қозонилган, қолган ўйинларда 14 та дуранг ва 14 та мағлубият қайд этилган. Тўплар нисбати эса 62—41.
Шунингдек, дарвозабон Игнатий Нестеровнинг МТЖ таркибидаги расмий ўйинлари сони 90 тага етди. Ярим ҳимоячи Сардор Рашидов эса 20-учрашувда майдонга тушди.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар