2010 йилда Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани суди томонидан ўғрилик жиноятида айбдор деб топилиб, жазога тортилган фуқаро бундан хулоса чиқармай, яна ўғрилик қилишни бошлади, деб хабар бермоқда «Ҳуқуқ» газетаси.
Дастлаб Nexia русумли автомбилни олиб қочган фуқаро уни Тошкентдаги Паркент кўчасига ҳайдаб келиб, машина юкхонасидаги 80 минг сўмлик эҳтиёт ғилдираги ва 15 минг сўмлик кўтаргични олиб, воқеа жойидан яширинди.
Кейинчалик яна бир Nexia’ни олиб қочиб, Зангиота туманидаги Ф. Пўлатов кўчасига ҳайдаб келди ва машина ўриндиғида бўлган полиэтилен пакетдаги 120 минг сўм пул, 80 минг сўмлик Lacetti русумли магнитофон, 2 дона колонка ва 374 минг сўмлик буюмларни ўзлаштирди.
Бу ишлардан руҳланган жиноятчи яна бир Nexia автомобилини олиб қочиб, 230 минг сўм пулни қўлга киритди. Бу ҳам етмаганидек, машина эгасининг паспорти орқали унинг манзилини аниқлаб, хат қлодирди. Сўнгра ундан машинасини қайтариш эвазига 2 минг доллар талаб қилди.
Тергов жараёнида жиноятчининг барча кирдикорлари ўз исботини топди. Суд унга 11 йил-у 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
Изоҳ (0)