Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Фаррух Дўстов кеча, 13 январь куни Австралиянинг Мельбурн шаҳрида катта шлем туркумига кирувчи йилнинг илк мусобақаси — Australian Open турнирининг саралаш баҳсларидан чиқиб кетди. Бу ҳақда «Stadion.uz» хабар бермоқда.
Саралаш баҳсларининг 9-ракеткаси сифатида қайд этилган ўзбекистонлик теннисчи илк босқичда Буюк Британия теннисчиси Лиам Броадига имкониятни бой берди — 4:6, 3:6. Шу тариқа, ўзбекистонлик теннисчи Australian Open’нинг асосий тўр баҳсларига йўл ола олмади.
Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Australian Open’даги иштирокини асосий тўр баҳсларида бошлайди.
Изоҳ (0)