Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Ўзавтосаноат» АК Тошент шаҳрида Италия автосаноатининг Iveko Daily микроавтобуслари йиғилишини ташкил этиш масалаларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда «Podrobno.uz» агентлигига асосланиб «Kun.uz» хабар берди.

Фото: kun.uz

Фото: kun.uz

Хабарда айтилишича, Россиядан бешта илк микроавтобус синовдан ўтказиш учун сотиб олинган. Улардан тўрттаси Тошкент шаҳрида маршрут микроавтобуслари тарзида фойдаланиш учун топширилган. «Тошшаҳартрансхизмат» вакилининг «Podrobno.uz» мухбирига берган маълумотларига кўра, бу микроавтобуслар пойтахт кўчаларида синовдан ўтказиб бўлинди.

Iveko Daily микроавтобуслари синовдан ўтгандан сўнг, «Тошшаҳартрансхизмат» мутахассислари ундан фойдаланишда аниқланган камчиликлар бўйича баёнот тайёрлашди. Бу камчиликлар асосан Ўзбекистон шароитларида фойдаланишда бесамар бўлган дизель двигатели билан боғлиқ. Шунинг учун, ушбу микроавтобусларда суюқ ёки сиқилган газдан фойдаланиш масалаларини кўриб чиқиш тавсия этилган. Энди бу микроавтобусларни йиғишни ташкил қилиш қарорини қабул қилиш «Ўзавтосаноат» АК зиммасига қолди, деб ахборот беради «Тошшаҳартрансхизмат» АК вакили.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Афғон халқининг сабри билан ўйнашманг” — “Толибон” қўмондонларидан бири Эронни босиб олиш билан таҳдид қилди  
Дунё
Хитойда қайта авж олиши кутилаётган ковид, 3 марта сайланган Эрдўғон, бир ойдан бери намойиш ўтказаётган ҳинд спортчилари — 29 май суратлари
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси ошди