Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Колумбия терма жамоаси ҳамда «Реал» клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Хамес Родригеснинг голи ФИФА томонидан 2014 йилнинг энг яхши голи деб топилди. Хамесга венгриялик афсонавий ҳужумчи Ференс Пушкаш номидаги соврин топширилди, деб хабар бермоқда «Olamsport».

Фото: olamsport.com

Фото: olamsport.com

Родригес ушбу голини 28 июнь куни ЖЧ-2014 доирасидаги Уругвай терма жамоасига қарши кечган ўйинда киритганди. Шунингдек, ушбу совринга Робин ван Перси («Манчестер Юнайтед») ва Стефани Роч («Пимаунт Юнайтед», Ирландия) даъвогарлик қилганди.

Фото: olamsport.com

Фото: olamsport.com

Йилнинг энг яхши голини мухлислар аниқлаб беришди. Ушбу сўровда жами 3,3 миллион мухлис иштирок этди. Хамес Родригеснинг голи 42 фоиз овоз тўплади. Иккинчи ўринни Роч (33%) эгаллаган бўлса, кучли учликка ван Перси (11%)нинг аниқ зарбаси якун ясади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Афгонистон
Америкаликларга қараганда самаралироқ: “Толибон” Афғонистондаги кўкнори майдонларини қандай йўқ қилмоқда?
Дунё
Музлаткич ичида жон сақлаган бола, Apple’нинг янги маҳсулотлари, судга чақирилган шаҳзода — 6 июнь суратлари
Маҳаллий
“Противогаз кийдириб урибди, бўғишган, бармоқ излари бор, итни ҳам бу даражада қийноққа солмайди” — Бўкадаги ИИБ биносида ўлдирилган марҳум ҳақида (видео)