Халқаро антидопинг агентлигининг халқаро кураш федерациясига берган маълумотига кўра, ўзбекистонлик спортчи қонидан тақиқланган препарат топилган, деб хабар беради «Uz24.uz».
Ушбу спортчи Таиландда ўтказилган Осиё соҳил ўйинларида эркаклар ўртасида 81 килограммгача бўлганлар мусобақасида олтин медални қўлга киритган Санжар Тўхташев эканлиги маълум бўлди. Чиқарилган қарорга кўра, Тўхташев икки йилга дисквалификация қилинди ва натижалари йўққа чиқарилди. Табиийки, олтин медаль ҳам олиб қўйилди.
Қайд этилишича, олтин медални қайси спортчига бериш борасида якуний қарор Осиё Олимпия қўмитаси ва Осиё соҳил ўйинлари ташкилотчилари ўртасидаги келишувдан сўнг чиқарилади.
Изоҳ (0)