Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2015 йил декабрь ойида «Навоий» эркин индустриал иқтисодий зонаси ҳудудида замонавий телефонлар, планшетлар, ноутбуклар ва телевизорларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бу ҳақда Навоий вилояти ҳокимиятидаги манбага асоланиб «Podrobno.uz» маълум қилди.

Фото: sdelanounas.ru

Фото: sdelanounas.ru

Ушбу ишлаб чиқаришда Хитойнинг Poyang shansung comers co. LTD компанияси шериклик қилади. Компания Ўзбекистонда UzHongKong чет эл корхонасини очган бўлиб, унинг асосида гаджетлар ва маиший электр техникасини кенг қамровда ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Йилига 1,1 миллион дона маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган. Жорий йил охиригача эса 770 мингта турли маҳсулотларни чиқариш кўзда тутилган. Лойиҳа доирасидаги инвестицияларнинг умумий ҳажми 3,8 миллион доллар бўлиб, бунда 50 та янги иш ўрни яратилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалига йўл олган барча жамоа номи маълум бўлди
Дунё
Россия Мудофаа вазирлиги Украина қўшинлари “кенг миқёсли” қарши ҳужум бошлаганини эълон қилди (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистон президентлигига кўрсатилган номзодлар рўйхатга олинди