Россиянинг Москва шаҳрида шахмат бўйича Т.В. Петросян хотирасига бағишланган XXIХ турнир давом этмоқда. Унда ўсмирлар ва қизлар “A” ва «В» гуруҳларида дона суришяпти. Бу ҳақда «Olamsport» хабар берди.
Фото: olamsport.com
64 нафар шахматчи иштирок этаётган “A” гуруҳида ҳамюртимиз мактаб ўқувчилари ўртасида 2014 йилги жаҳон чемпиони Жавоҳир Синдоров (2111) ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказмоқда.
5-тур учрашувида Жавоҳир кетма-кет икки мағлубиятдан сўнг ниҳоят яна ғалаба қозонди. Синдоров қора доналарда ўйнашига қарамай, россиялик Рудик Макарян (1812) устидан зафар қучди. Кечаги ғалаба эвазига ҳамюртимиз 3 очко билан 18-ўринга кўтарилиб олди. Ўн иккинчи поғонадан жой олган россиялик Никита Федотов ҳисобида ҳам шунча очко бор.
6-тур учрашувида Жавоҳир Синдоров ўзи сингари 3 очкога эга бўлиб турган туркиялик Улкер Толга (1793) билан ҳисоб-китоб қилади. Жавоҳир оқ доналарда ҳаракат қилади. Турнир жадвалида икки нафар россиялик шахматчи – Константин Савенков (2363) ва Иван Елеский (2315) юз фоизлик натижа билан пешқадамлик қилишяпти.
Изоҳ (0)