Машҳур испан рассом Пабло Пикассонинг невараси ўз шахсий коллекциясидаги бобосининг расмларини 290 миллион долларга сотмоқчи. Бу ҳақда New York Post хабар берди.
Рассомнинг балерина Олга Хохлова билан никоҳидаги катта ўглининг қизи бўлган Марина Пикассо 1905−1965 йилларда чизилган камида 7 та суратни сотиши мумкин. Жумладан, «Оналик» картинаси 54 миллион, «Аёл портрети» эса 60 миллион долларга баҳоланган. Харидорлар билан музокараларни Маринанинг шахсан ўзи Женевада ўтказиш ниятида. Шунингдек, у Канндаги оилавий виллани ҳам сотмоқчи.
Марина «унга муҳаббат билан ўтмаган мерос»дан қутулиш истагини «ўтмишдан воз кечиш» билан изоҳлаган. У бир неча марта машҳур рассом бобосини болалигида унинг оиласини қўллаб-қувватлашдан бош тортганликда айблаган. Маринанинг акаси Паблито 1973 йилда ўз жонига қасд қилгани қайд этилган.
Изоҳ (0)