Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидан бўлган фуқаро ўзига тегишли ВАЗ-2106 русумли автомашинасини тунда уйи олдида қаровсиз қолдирди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Постда» газетаси.
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилувчи шахс кўча айланиб юрганида қаровсиз машинани кўриб, уни ҳайдаб қочди. Бироқ узоққа қочиб кетолмади. У ички ишлар идоралари ходимлари томонидан қўлга олинди.
Изоҳ (0)