Ўзбекистон мобил алоқа бозорида Perfectum Mobile бренди остида хизмат кўрсатувчи Rubicon Wireless Communication (RWC) компанияси ўз савдо белгисини ўзгартирди. Бу ҳақда «12news.uz»га таяниб, «Kun.uz» хабар бермоқда.
Шу вақтгача Perfectum Mobile савдо белгиси билан танилган компания энди ўз хизматларини Perfectum бренди остида кўрсатади. Бундан ташқари, компаниянинг фирма стили ҳам ўзгариб, ўзига «Бугун! Ҳар доим!» шиорини танлаган.
Infocom.uz’нинг ёзишича, компания сайтида ребрендинг ҳақида ахборот берилмаган. Сайтдаги эълонга асосан, 29 декабрь куни Тошкент шаҳрида Perfectum’нинг янги марказий офиси очилган.
Маълумот учун, 1995 йил ташкил этилган RWC компанияси 1997 йилдан рақамли D-AMPS стандартида, 2004 йилдан эса CDMA стандартида хизмат кўрсатиб келади.
Изоҳ (0)