20 декабрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида икки нафар полициячини отиб ўлдирган афро-америкалик Исмоил Бринсли ўша куннинг ўзида қайлиғини ҳам ўқдан яралагани маълум бўлди, деб хабар бермоқда «Газета.ru».
Полиция жиноятчи 20 декабрь куни 29 ёшли аёлнинг қорнига қарата ўт очиб, кейин ўзи қочиб кетганини аниқлаган. Кейинроқ у қайлиғининг Instagram’даги саҳифасидан полициячиларни ўлдирмоқчи эканлигини ёзган. Шундан кейин у Нью-Йоркка бориб, полициячиларни отиб ўлдирган.
Аввалроқ, Бринсли Нью-Йоркнинг Бруклин ҳудудида автомобилда ўтирган икки нафар полициячини отиб ўлдиргани ва кейин метрога қочиб кириб ўзини ҳам ўлдиргани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)