ЕХҲТ: Украина ва Россия ҳарбийлари Донбасс ҳудудида қўшма патрулни ташкил этади
Украина ва Россия ҳарбийлари «Донецк Халқ Республикаси» ва «Луганск Халқ Республикаси» ҳудудларида патрул хизматини биргаликда ташкил қилмоқчи. Бу ҳақда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Қўшма марказ вакиллари 28 декабрдан бошлаб Донбассда патрул хизматини амалга оширишни бошлаши айтилган. Қайд этилишича, Украина ва Россия ҳарбийлари ушбу вазифа учун тайёр ҳолатда турибди ва улар ўт очиш бутунлай тўхтатилишини кутмоқда.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар