Россия КХДР етакчиси Ким Чен Инни Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 70 йиллигини нишонлаш учун Москвага таклиф қилди, деб хабар бермоқда «Ведомости».
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, Ким Чен Ин ушбу таклифни қабул қилиб, 2015 йил 9 майда ўтказиладиган юбилейга келиши мумкин. КХДР етакчиси ушбу тантаналарга таклиф қилингани ҳақида аввлароқ Япониянинг «Асахи симбун» газетаси дипломатик манбаларга таяниб хабар берган эди.
Шимолий Кореянинг ҳозирги етакчисининг отаси Ким Чен Ир Москвага 2002 йилда ҳамда 2011 йил август ойида ташриф буюргани қайд этилган.
Изоҳ (0)