Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали 18 декабрь куни ўтказилган матбуот анжуманида Россия президенти Владимир Путиннинг ўзи ҳақида айтган фикрларига муносабатини билдирди.
«Владимир Путин 4 декабрдаги воқеалар муносабати билан Чеченистонда террорчиликка қарши кураш бўйича олиб борилаётган ишларга тўхталиб ўтди. У террорчиликка қарши барча йўналишларда курашиш лозимлигини таъкидлади. Грознийдаги теракт оқибатида 14 нафар полициячи ҳалок бўлиб, 38 нафари яраланганини ҳам айтиб ўтди.
Президент менинг бу борадаги баёнотларим одамлар кутганига тўлиқ мос бўлганини таъкидлади. Жаҳон тажрибасида ҳам террорчилик билан курашда жангариларнинг қариндошларини жавобгарликка тортиш амалиёти мавжуд. Шу билан бирга, президент қонун доирасида ҳаракат қилиш лозимлигини ҳам таъкидлади.
Биз Президент томонидан ушбу ҳодисаларга берилган баҳони ва қўйилган вазифаларни тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Биз унинг пиёда аскарларимиз ва президентнинг исталган буйруғини бажаришга тайёрмиз. Бугун биз яна бир марта Россияни энг қийин муаммолардан олиб чиқа оладиган кучли етакчига эгалимизга амин бўлдик», − деб ёзган Қодиров.
Изоҳ (0)