Пойтахтда шахмат бўйича «Тошкент қиши» турнири бўлиб ўтди. Унда 40 нафардан ортиқ иқтидорли шахматчи ғолиблик учун баҳслашди, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
Тўққиз турдан иборат мусобақада Георгий Шванов Даврон Анваров, Саид Қодиров, Александр Кривенко, Елена Вербова, Бахтиёр Жумаев ва Алишер Жабборбергановни мағлубиятга учратиб, Саидакбар Сайдалиев ва Абдумалик Абдусалимов билан дуранг ўйнади ҳамда 8 очко билан турнир ғолиби бўлди.
Мусобақа давомида мағлубиятсиз иштирок этган яна бир шахматчи Саидакбар Сайдалиев 7,5 очко билан иккинчи ўринни эгаллади. У тўққиз партиянинг олтитасида ғалаба ва иккита дуранг натижа қайд этди.
Шамсиддин Воҳидов Муҳайё Нортожиева, Жавлон Жўрабеков, Ирода Иброҳимова, Абдумалик Абдусалимов, Нодирабегим Парпиева ва Бахтиёр Жумаевни мот қилиб, Елена Вербова ва Саидакбар Сайдалиев билан дуранг ўйнади. Георгий Швановга имкониятни бой берган Шамсиддин Воҳидов якунда етти очко билан турнир жадвалининг учинчи поғонасини эгаллади.
Изоҳ (0)