Лондоннинг «Арсенал» клубининг иккинчи энг йирик акциядори − россиялик миллиардер Алишер Усмонов рублнинг қадрсизланиши оқибатида сўнгги 48 соат ичида 809 миллион доллар йўқотди, деб хабар бермоқда The Guardian.
«Арсенал»нинг 30 фоиз акцияларига эгалик қилувчи асли ўзбекистонлик Усмоновнинг бойлиги 13,4 миллиард долларга тушиб қолгани хабар берилган эди. Жорий ҳафта мобайнида россиялик миллиардерлар жами 10 миллиард долллардан кўпроқ йўқотган.
Яна бир россиялик миллиардер, Лондоннинг бошқа бир жамоаси − «Челси»нинг хўжайини Роман Абрамович эса 48 соат ичида 450 миллион доллар йўқотган. Унинг ҳозирги маблағлари 12,8 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)