«Пахтакор» клуби олиб бораётган янги мавсумга тайёргарликнинг биринчи босқичи Тошкент ва Қибрайда давом этмоқда, деб хабар беради «Uff.uz».
Машғулотларга Кахи Махарадзе қўшилди. Шунингдек, черногориялик марказий ҳимоячи Аднан Ораховац йиғинлар давомида синаб кўрилади.
У Тошкентга етиб келди ва ҳозирда машғулотларда иштирок этяпти. Аднан беш мавсум Черногориянинг «Будучност» клубида ўйнаган. Ушбу мавсумнинг биринчи ярмини Сербиянинг «Единство» клубида ўтказган. Аднаннинг ўйини маъқул келса, у билан шартнома имзоланади.
Аднан Ораховац фаолияти ҳақида қисқача маълумот:
- Туғилган санаси: 05.02.1991
- Ўйнаган жамоалари: «Будучност» 2009—2014 (49 ўйин, 3 гол), «Единство» 2014 (15 ўйин).
- Черногория чемпиони (2011—12) ва кубоги ғолиби (2012—13).
Изоҳ (0)