Тошкентдаги Мустақиллик майдонида Ўзбекистоннинг бош арчасини ўрнатиш ишлари бошланди. Бу ҳақда «12news.uz»га асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.
«Uz24.uz»нинг хабар беришича, ҳозиргача майдонга тахтасупа ва баландлиги 22 метрга етадиган арчанинг синчи (каркаси) ўрнатиб бўлинган. Бундан ташқари, байрам тантаналари бўлиб ўтадиган саҳнани қуриш ишлари давом этмоқда.
Маълумотларга кўра, ўтган йилларда арча ва тантаналарни томоша қилиш учун кунига 60-70 минг атрофида одам майдонга ташриф буюрган.
Изоҳ (0)