15 декабрдан бошлаб Microsoft компаниясининг Skype дастурида овозли қўнғироқларни бир тилдан бошқасига таржима қилиш имконияти яратилди. Бу ҳақда The Verge хабар берди, деб ёзади «Пароль» нашри.
Ушбу синов дастурида Skype инглиз тилидан испан тилига ёки испан тилидан инглиз тилига таржима қилади ва уларни матн ёки овозли тарзда тақдим эта олади. Skype Translator Preview дастури Windows 8.1 ёки Windows 10 операцион тизимида ишлайди.
Дастур АҚШ ҳамда Мексика ўқувчилари ўртасида синовдан ўтказилди. Юқоридаги видеода эса унинг қандай ишлатилишини томоша қилишингиз мумкин.
Изоҳ (0)