Шу кунларда Венгриянинг Дьёр шаҳрида шахмат бўйича 16 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасида Бутунжаҳон ёшлар шахмат олимпиадаси (World Youth U-16 Chess Olympiad 2014) давом этмоқда, деб хабар берди «Olamsport».
Шахмат Олимпиадасида 21-рақам остида таснифланган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси муваффақиятли иштирок этяпти. 15 декабрь куни ўзбекистонлик ёшлар ўзлари каби бир хил кўрсаткичга эга бўлиб турган Канада терма жамоаси билан ҳисоб-китоб қилишди ва якунда 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди.
Ўзбекистон – Канада - 2:2
Ортиқ Ниғматов (2236) – Разван Преоту IM (2441) – 0:1
Нодирбек Ёқуббоев (2144) – Жейсон Сао FM (2309) – 1:0
Баҳора Абдусатторова WFM (2216) – Ричард Ванг IM (2363) – 0:1
Нодирбек Абдусатторов FM (2186) – Кю Жоу WFM (2156) – 1:0
Изоҳ (0)