«Барселона» клуби ҳужумчиси Неймар «Олтин тўп» учун овоз бериш жараёнида жамоадоши Лионель Мессини 1-ўринга қўйди, деб хабар беради «Uff.uz».
Неймар иккинчи ўринга Мессининг асосий рақобатдоши «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдуни лойиқ деп топди. Бу борада 3-ўринга кутилмаганда аргентиналик бошқа бир футболчи Хавьер Маскеранони муносиб деб топилди.
Бразилиялик футболчи бундай қарорга нима сабабдан келганини изоҳлашдан бош тортди.
Изоҳ (0)