Кеча, 13 декабрь куни Венгриянинг Дьёр шаҳрида шахмат бўйича 16 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасида Бутунжаҳон ёшлар шахмат олимпиадаси (World Youth U-16 Chess Olympiad 2014) бошланди. Бу ҳақда «Olamsport»га таяниб, «Кун» хабар бермоқда.
Мазкур нуфузли мусобақада иштирок этаёган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси илк тур учрашувида швейцариялик шахматчиларга қарши дона сурди. Ушбу баҳсда Маматқул Ҳайлаев мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлари рақибларини йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Яъни ўзбекистонлик барча шахматчилар рақибларини енгди.
Швейцария — Ўзбекистон: 0:4
- Мурад Абдулла (1958) — Нодирбек Ёқуббоев (2144) 0:1
- Леннарт Коэн (1846) — Баҳора Абдусатторова WFM (2216) 0:1
- Деклан Шафи — Нодирбек Абдусатторов FM (2186) 0:1
- Эуан Грай (1625) — Жавоҳир Синдаров (2054) 0:1
Изоҳ (0)