АҚШнинг Дэлавер штатида яшовчи америкалик ўсмир отасининг ўлимида айбланмоқда, деб хабар беради «Кун» Associated Press ахборот агентлигига таяниб.
11 декабрь куни Делавердаги хонадонлардан биридан эркак кишининг жасади топилгандан кейин 17 ёшли Сет Рэмси ҳибсга олинди. У отасини ўлдирганига иқрор бўлган.
Полиция ходимлари 41 ёшли Тодд Рэмси бир неча кун ишга чиқмаганлиги сабабли унинг уйига текширув билан келган. Полиция ходимлари ётоқхонадан унинг жасадини топган. Тодднинг ўғли Сет Рэмси отасини арбалетдан отиб ўлдирганини дарҳол бўйнига олган.
Полиция ҳисоботида ўша куни ўсмир мактабга бормагани, бундан отасининг дарғазаб бўлгани ва шу туфайли қотиллик келиб чиққани айтилади.
Изоҳ (0)