2015 йил Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида илк марта иштирок этадиган Тошкентнинг «Локомотив» клуби қуръа натижасида «С» гуруҳига тушган эди, деб хабар беради «Stadion.uz».
Вадим Абрамов шогирдлари гуруҳдаги илк ўйинни сафарда Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клубига қарши ўтказади. Ушбу ўйинга мухлисларнинг киришига йўл қўйилмайди.
ОФК Тартиб-интизом қўмитаси «Ал-Ҳилол»нинг уйдаги битта халқаро ўйинини мухлисларсиз ўтказиш ҳақида қарор қабул қилган. Ушбу ўйин айнан «Локомотив»га қарши учрашувга тўғри келди.
«Ҳилол» ОЧЛ финалининг жавоб ўйинида жуда катта тартибсизликларга йўл қўйганлиги учун ОФК жамоага нисбатан бир қанча жазо чораларини қўллаган. Улар орасида юқоридаги жазо чораси ҳам бор.
«Ал-Ҳилол» — «Локомотив» ўйини 2015 йилнинг 25 февраль куни «Қирол Фаҳд» стадионида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)