АҚШ ҳарбий денгиз флоти кемасига жойлаштирилган лазер қуроли синови кутилганидан ортиқ натижа берди. Бу ҳақда АҚШ Ҳарбий денгиз кучлари ҳарбий денгиз тадқиқотлари бошқармаси бошлиғи − адмирал Мэтью Кландер маълум қилди, деб хабар бермоқда «Gazeta.ru».
«Инсоният тарихида илк марта ушбу энергетик қурол тизими нимагадир ўрнатилди. Биз уни бошқа синовдан ўтказмаймиз. У ишлаяпти, Форс кўрфазидаги кемада турибди. Бу биз қандайдир алоҳида вазият учун асраб қўйган қурол эмас, у ҳар куни ишлатилади», − деди адмирал.Эслатиб ўтамиз, Форс кўрфазида жойлашган Ponce туридаги десант транспорт кемасига ўрнатилган ҳарбий лазер қурилмаси жорий йилнинг тўрт ойи давомида синовдан ўтказилган.
Изоҳ (0)