Apple компанияси 2015 йилда фақатгина аёллар учун мўлжалланган 4 дюйм дисплейли iPhone смартфонини тақдим этиши мумкин. Бу ҳақда TJournal хабар берди, деб ёзади «Пароль» нашри.
Маълумотларга кўра Apple компанияси смартфонлари қаторига яна 4 дюйм дисплейлиларини қайтариш истагида. Тахмин қилиш мумкинки, Apple’нинг ушбу махсус смартфони ҳар доимгидек, кейинги йилнинг куз фаслида тақдим этилади.
Эслатиб ўтамиз, Apple охирги марта 2013 йилда 4 дюйм дисплейли iPhone 5s ва iPhone 5c смартфонларини тақдим этган эди. Жорий йилда тақдим этилган iPhone 6 ва iPhone 6 Plus смартфонлари эса компания тарихидаги энг катта ўлчамли бўлди.
Изоҳ (0)