Тошкентда автомобилларнинг давлат рақамларини ўғирлаб кетган уч нафар ёш йигит қўлга олинди, деб хабар бермоқда «На посту» газетаси.
Қайд этилишича, дастлаб Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармасига Юнусобод туманида яшовчи киши ўзининг BMW русумли автомобилининг давлат рақами ўғирлаб кетилганини маълум қилган. Кейин эса Сирғали туманида Matiz эгаси автомобилининг давлат рақами ўғирланиши юзасидан арз қилган.
Бу фактлар бўйича жиноий ишлар қўзғатилиб, қидирув ишлари бошланган. Тез орада қўлга олинган 1992 йилда туғилган йигит ва унинг 21 ёшли икки шериги олдиддан ўғирланган давлат рақамлари топилган.
Изоҳ (0)