Хитойнинг Хуайбей шаҳридаги мактаблардан бирида ўтказилаётган баскетбол ўйини вақтида бино деворининг қулаб тушиши натижасида беш нафар баскетболчи қиз ҳалок бўлди. Яна икки нафар қизча жиддий жароҳат билан шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда Associated Press нашрига таяниб, «Кун» хабар бермоқда.
Мазкур фожиа 8 декабрь куни, мактабдаги спорт залида жисмоний тарбия дарси ўтилаётган вақтда рўй берган. Ўйин вақтида қизлардан бири шикастланиб, майдон четига чиққанида бошқа иштирокчилар унинг аҳволини билиш учун тўпланган. Шу пайтда девор қўққисдан қизларнинг устига қулаган.
Ҳодиса бўйича шаҳар полицияси томонидан текширув ишлари бошланган.
Изоҳ (0)