8 декабрга ўтар кечаси Москва вилоятидаги «Урал» трассасининг 37-километрида даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар бермоқда «Вести.ru».
Катта тезликда кетаётган Chevrolet Cobalt автомобили ёритгич устунига бориб урилиши натижасида беш киши воқеа жойида ҳалок бўлган. Оғир аҳволда шифохонага олиб келган яна бир кишининг ҳаёти учун ҳозирда шифокорлар курашаётгани қайд этилган.
Маълум бўлишича, машина бошқарувида 1990 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси ўтирган. Йўл-транспорт ҳодисаси сабаблари ҳозирча аниқланмаган.
Изоҳ (0)