УЕФА президенти Мишель Платини ФИФА раҳбари Зепп Блаттерни яна бир бор ушбу ташкилот президенти этиб сайланмаслиги керак, деган фикрларни айтмоқда. Бу ҳақда «Uff.uz» хабар бермоқда.
«Мен Блаттерни 1998 йил қўллаб-қувватлаган эдим. Ўшанда у менга энг мос номзод бўлиб кўринган эди.
Бироқ эндиликда у ўз жойини бошқа кимгадир бериши керак. Айни пайтда ФИФАдаги аҳвол жуда чатоқ ва агар у кетса, ташкилот учун ҳам яхши бўларди. Лекин Блаттер ўз истаги билан кетиши даргумон», — деди Платини.
Изоҳ (0)