КХДР ҳукумати Жанубий Кореянинг чегарадош ҳудудга Рождество арчасини ўрнатиш борасидаги ниятида психологик уруш унсурларини аниқлади. Шу боис Шимолий Корея вакиллари дарахтни портлатиш учун артиллерия ишлатишга ваъда берди, деб хабар беради The Wall Street Journal.
КХДРнинг расмий ОАВлари арча нафақат диний байрам белгиси, балки икки давлат ўртасидаги можарони янада кучайтирувчи восита эканлигини қайд этди.
Жанубий Кореянинг КХДР билан чегарадош ҳудудга байрам арчасини ўрнатиш тўғрисидаги мазкур қарори 2 декабрь куни маълум бўлган эди. Сеул чегарага арчани 23 декабрь куни ўрнатишни режалаштирмоқда.
Аввалроқ, октябрь ойида Корея Республикаси Шимол ва Жануб муносабатларида зиддиятга сабаб бўлган, минора шаклида турган 43 арчани қисмларга ажратиб олиб ташлашга мажбур бўлган эди. КХДР ҳукумати арчаларнинг ўрнатилишини ҳарбий тарғибот сифатида кўрган эди. Қайд этилишича, чегарадан тахминан уч километр узоқликка ўрнатилган байрам минораси Шимолий Кореядаги айрим шаҳарлар аҳолисига ҳам кўриниб турган.
Изоҳ (0)