Янги йил муносабати билан «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси 1 декабрдан бошлаб жисмоний шахсларнинг ўрнатилган алоқа хизматлари (шаҳар телефонлари)дан фойдаланиш учун уланишига оид акция ўтказмоқда. Бу ҳақда «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг расмий сайтида хабар берилди.
Қайд этилишича, «Ўзбектелеком»нинг ўрнатилган алоқа хизматига уланган жисмоний шахслардан телефон тармоғидан фойдаланиш имконияти берилгани учун олинадиган тўлов акция доирасида бекор қилинади. Акция 2015 йилнинг 28 февралига қадар давом этади.
Шу тариқа, акция амал қилиш вақтида телефонлаштирилмаган ва телефонлаштирилган биноларда (бир рақамнинг оператор томонидан бир фойдаланувчига ажратилишида) симли телефон тармоғига асосий телефон қурилмаси орқали уланиш хизмати бепул тақдим этилади.
Акция компаниянинг телефон тармоғига уланиш билан боғлиқ бошқа хизматларига амал қилмайди.
Изоҳ (0)