Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида текширишларни рўйхатга олиш китобига қайд этишнинг онлайн-электрон тизими тақдимотига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Адлия вазирининг ўринбосари А. Усмонов ва бошқалар тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, ишбилармонларга қулай шарт-шароит яратиш ва имтиёзлар бериш кўлами кенгайгани соҳа ривожига хизмат қилаётганини таъкидлади.
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашувларнинг зудлик билан олдини олиш чораларини кўриш мақсадида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда текширишларни рўйхатга олиш китобига қайд этишнинг онлайн-электрон тизими жорий этилмоқда.
Давра суҳбатида янги тизимни тўлиқ жорий этиш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.
Изоҳ (0)