Коннектикутдан Вашингтонга парвоз қилаётган American Airlines авиакомпанияси йўловчилари самолёт бортида ғалати ҳолатга дуч келди, деб хабар бермоқда «Вести.ru».
Экипаж дастлаб ғалати овозга эътибор қаратмаган. Бортда ҳайвон ахлатининг ҳиди тарқалгач эса стюардессалар гап нимадалигини англаган. Маълум бўлишича, йўловчилардан бири 40 килограммлик чўчқани ўзи билан бирга бортга олиб чиққан.
Аёл уни руҳий кўмак мақсадида олиб чиққани айтган. Чўчқа соҳибасига чиқиш эшиги кўрсатилганда, у ҳайвон солинган багажни елкасига ортиб, самолётни тарк этган.
Изоҳ (0)