Жорий йилнинг 27 ноябрь куни Тошкент шаҳрида жойлашган «Хўжа Аламбардор» жомеъ масжидида «Қорилар мусобақаси» кўрик-танловининг Республика босқичи бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита.
Кўрик-танловда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент ислом институти, ўрта махсус ислом билим юртлари ҳамда Тошкент ислом университети талабалари иштирок этди.
Кўрик-танлов икки босқичда бўлиб ўтди. Биринчи босқичда мураттаб қорилар йўналиши, иккинчи босқич мужаввид қорилар йўналиши бўйича ўтказилди. Мазкур икки йўналиш бўйича Тошкент ислом институти ва ўрта махсус ислом билим юртларидан аёл-қизлар ҳам иштирок этдилар.
Кўрик-танлов ғолиблари Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тақдим этилган диплом ва фахрий ёрлиқлар ҳамда ҳомийларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.
Изоҳ (0)