Тошкент шаҳрида Абдулла Қодирий кўчасидан чиқиш ва шу кўчага кириш қисми ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг расмий сайтида хабар берилди.
Қайд этилишича, ушбу қарор Тошкент шаҳар ҳокимининг Шайхонтоҳур тумани Себзор ва Абдулла Қодирий кўчалари чорраҳасида олиб борилаётган йўл ўтказиш кўприги қурилиши муносабати билан ўтказилган йиғилиш баёнига мувофиқ мазкур қурилиш якунига қадар йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.
Изоҳ (0)