Сўнгги йилларда ўз фаолиятини Урал, Узоқ Шарқ ва Сибирга кенгайтирган Россиянинг Европа қисми Мусулмонлари диний бошқармасининг номи Россия Федерацияси Мусулмонлари диний бошқармасига ўзгартирилиб рўйхатга олинди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Ташкилот номининг ўзгартирилиши ҳақидаги қарор унинг фаолияти амалда Россиянинг Европа қисми чегараларидан анча кенг ҳудудларга тарқалгани туфайли қабул қилингани таъкидланган.
Россиянинг Европа қисми Мусулмонлари диний бошқармасини ташкил этилган 1994 йилдан бери бошқариб келган Равил Гайнутдин Россия Федерацияси Мусулмонлари диний бошқармасига ҳам раҳбарлик қиладиган бўлди.
Изоҳ (0)